КУРСЫ ВАЛЮТ
МБ Пахтабанк
харид сотув харид сотув
USD1366.601366.601372.001375.00
EUR1751.021751.021755.001760.00
батафсил маълумот ФИЛИАЛЫ Карта харитадан филиаллар манзилини топиш
ДЕНЕЖНЫЕ ПЕРЕВОДЫ Western Union

Coin Star

Контакт

    

Таълим кредитини олиш бўйича учун  шартлар

Кредит мақсади
Олий ўқув юртлари кундузги бўлимларида ўқиб, бакалавр ва магистр унвонини олишга.
Кредит муддати
Бакалавр йўналишида ўқиётганларга 10 йилгача
Магистртура йўналишида ўқиётганларга 5 йилгача
Кредит таъминоти
Мол-мулк ёки қимматли қоғозларни
Банк кафолатини
Учинчи шахс кафиллигини
Суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилингалиги тўғрисидаги суғурта полисини.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг кафиллиги (фақат чин етимлар ва "Меҳрибонлик уйлари"да тарбиянганлар, болалаликдан 1-чи ва 2-чи гуруҳ ногиронлари).
Кредит фоизи
Ўзбекистон Республикаси  Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорида (йиллик 14%)
Имтиёзли кредитлар:
Чин етимлар ва меҳрибонлик уйида тарбияланган талабалар, болаликдан 1-чи ва 2-чи гуруҳ ногиронлари учун - 0% ставкасида;
Кам таъминланган оилалардан чиққан талабаларга қайта молиялаш ставкасининг  50% миқдоридаги ставкада.
Кредит тўлови
Олий ўқив юртини битирганда 3 ой ўтганда сўнг бошланади. Фоиз тўлови кредит олинган даврдан бошлаб ҳар ойда ундирилади.
 Қарз олувчи таълим кредити олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:


а) таълим кредити олиш  тўғрисида ариза;
б) талаба ва олий таълим муасссаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида, белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контаркт);
в) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан қарз олувчининг яшаш жойи тўғрисида берилган маълумотнома;
г) кредитни қайтаришнинг таъминланиши  тўғрисида ҳужжат;
д) имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, "Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланганлар, болаликдан 1-чи ва 2-чи гуруҳ ногиронлари, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.
 Тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш, кредит ажратиш масалаласини ҳал қилиш масаласи 10 кундан ортиб кетмаслиги лозим



Мени қизиқтирган савол
Менинг саволим
Менинг қайта алоқа манзилим