| МБ | Пахтабанк | |||
|---|---|---|---|---|
| харид | сотув | харид | сотув | |
| USD | 1366.60 | 1366.60 | 1372.00 | 1375.00 |
| EUR | 1751.02 | 1751.02 | 1755.00 | 1760.00 |
харитадан филиаллар манзилини топиш



Истеъмол кредитларини олиш бўйича шартлар
Кредит мақсада
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган радио электрон ва бошқа маиший асбоб - ускуналар, мебел ва интерьер буюмалар,турар жойни таъмирлаш билан боғлиқ товар-моддий қимматликларни харид қилиш, тўй маросимлари ва бошқа тадбирларни ўтказиш, даволаниш, дори - дармонлар сотиб олиш ва соғлиқни тиклаш ва таълим олиш учун (олий ўқув юртларининг сиртқи бўлимларида, касб малакасини ошириш учун турли ўқув юртларида, академияларда, қўшимча билиш олиш учун ташкил қилинган курсларда)
Кредит муддати
3 йилгача
Кредит миқдори
Минимал иш ҳақининг 200 баробаригача
Кредит таъминоти
Мол-мулк гарови, суғурта , банк ёки бошқа молия муассасининг кафолати, кредит ҳисобидан сотиб олинаётган моллар (курилиш моллари ва дори дармонлардан ташқари)
Кредит бўйича депозит суммаси
Сўралаётган кредитнинг 30% миқдорида "Истеъмол омонат" депозитига қўйилган нақд пул шаклидаги (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ташқари) маблағлар;
Қўйилган "Истеъмол омонат" депозитига йиллик 10% миқдорида фоиз ҳисобланади.
Кредит фоизи
Истеъмол кредитларининг устама фоизи йиллик 18% дан кам бўлмаган миқдорда ўрнатилади.
Қарз олувчи истеъмол кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Қарз олувчи истеъмол кредити олиш учун банкка кредит буюртмасини ва ўз даромадлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бошқа ҳужжатларни тақдим этади.
Кредит буюртмасида қўйидаги маълумотлар кўрсатилади:
а) қарз олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжати) серияси ва рақами ҳамда яшаш жойи;
б) истеъмол кредитининг объекти;
в) истеъмол кредитининг муддати;
г) қарз олувчининг фаолият тури ва даромадлари;
д) қарз олувчи томонидан шартнома буйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминалаш усули.
Юқорида айтиб ўтилган ҳужжатлар тўлик тақдим этилган ҳолатда, банк 5 иш куни давомида қарз олувчининг тўловга лаёқатлилигини баҳолаш орқали кредит бериш масаласи юзасидан уларни кўриб чиқади.