| МБ | Пахтабанк | |||
|---|---|---|---|---|
| харид | сотув | харид | сотув | |
| USD | 1366.60 | 1366.60 | 1372.00 | 1375.00 |
| EUR | 1751.02 | 1751.02 | 1755.00 | 1760.00 |
харитадан филиаллар манзилини топиш



Ёш оила тоифасига, ҳар бири ўттиз ёшдан ошмаган, биринчи марта расмий никоҳдан ўтган ёшлар киради.
Ёш оилаларга дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар бериш ва қайтарилишининг шартлари:
Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар фақат янгидан очилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган кундан 6 ойдан ошмаган давр мобайнида кредит олиш учун тегишли хизмат кўрсатувчи банкка буюртма берган юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг фаолиятини бошлаш учун айланма маблағларни шакллантиришга, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, асбоб-ускуналар сотиб олиш учун берилади.
Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари ва микрофирмаларга энг кам ойлик иш ҳақининг 150 бараваригача миқдорда ҳамда кичик корхоналар ва фермер хўжаликларига энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваригача бўлган миқдорда берилади.
Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлардан фойдаланганлик учун фоиз миқдори Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 1/6 қисмини ташкил этади.
Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга кредитлар 3 йилгача бўлган муддатга берилади.
Ёш оилаларга оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун микрокредитлар бериш тартиби:
Оилавий тадбиркорлик жисмоний шахсларнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошириладиган биргаликдаги фаолияти бўлиб, эр-хотин томонидан уларга биргаликдаги умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган умумий мол-мулк негизида амалга оширилади. Оилавий тадбиркорлик эр-хотиннинг ва уларга кўмаклашадиган оила аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади.
Оилавий тадбиркорлик субъектларига бериладиган микрокредитлар миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 150 бараваригача бўлган миқдорини ташкил этади ва улар 2 йилгача муддатга берилади.
Оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун микрокредитлардан фойдаланганлик учун фоиз миқдори Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 1/4 қисмини ташкил этади.