| МБ | Пахтабанк | |||
|---|---|---|---|---|
| харид | сотув | харид | сотув | |
| USD | 1366.60 | 1366.60 | 1372.00 | 1375.00 |
| EUR | 1751.02 | 1751.02 | 1755.00 | 1760.00 |
харитадан филиаллар манзилини топиш



Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш учун бериладиган истеъмол кредитининг шартлари
Кредит мақсади
Ўзбекистон Респубпуликасида ишлаб чиқарилган радио электрон ва бошқа маиший асбоб-ускуналар, мебел ва интерьер буюмлар, турар жойни таъмирлаш билан боғлиқ товар - моддий қимматликларни харид қилиш, тўй маросимлари ва бошқа тадбирларни ўтказиш, даволаниш, дори-дармонлар сотиб олиш ва соғлиқни тиклаш ва таълим олиш учун (олий ўқув юртларининг сиртқи бўлимларида, касб малакасини ошириш учун турли ўқув юртларида, академияларда, қўшимча билим олиш учун ташкил қилинган курсларда)
Кредит муддати
3 йилгача. Ёш оилаларга бериладиган истеъмол кредитлари бўйича 6 ойлик имтиёзли давр белгиланади. Мижоз имтиёзли даврда фақат кредитга ҳисобланган фоизларни тўлайди, асосий қарзни имтиёзли даврининг 7 ойидан бошлаб, ойма-ой тенг суммаларда тўлаб боради.
Кредит миқдори
Минимал иш ҳақининг 200 баробаригача
Кредит таъминоти
Мол-мулк гарови, суғурта, банк ёки бошқа молия муассасининг кафолати, кредит ҳисобидан сотиб олинаётган моллар (қурилиш моллари ва дори дармонларда ташқари)
Кредит бўйича депозит суммаси
Сўралаётган кредитнинг 20% миқдорида "Истеъмол омонат" депозитига қўйилган нақд пул шаклидаги (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ташқари) маблағлар.Қўйилган Кредит фоизи
Истеъмол кредитларининг устанҳма фоизи йиллик 14% дан кам бўлмаган миқдорида ўрнатилади.
Ёш оила тоифасига кирувчи қарз олувчи истеъмол кредитини олиш учун банкка қўйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ёш оила тоифаси кирувчи қарз олувчи истеъмол кредити олиш учун банкка кредит буюртмасини ва ўз даромадлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бошқа ҳужжатларни тақдим этади.
Кредит буюртмасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
а) қарз олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжат) серияси ва рақами ҳамда яшаш жойи;
б) истеъмол кредитининг объекти;
в) истеъмол кредитининг муддати;
г) қарз олувчининг фаолият тури ва даромадлари;
д) қарз олувчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усули.
Ёш оилалар кредит буюртномасида никоҳ қайд этилган санаси кўрсатадилар ва никоҳ гувоҳномасининг нусхасини кредит буюртмасига илова қиладилар.
Юқорида айтиб ўтилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган ҳолатда, банк 5 иш куни давомида қарз олувчининг тўловга лаёқатлилигини баҳолаш орқали кредит бериш масаласи юзасидан уларни кўриб чиқади.