| МБ | Пахтабанк | |||
|---|---|---|---|---|
| харид | сотув | харид | сотув | |
| USD | 1366.60 | 1366.60 | 1372.00 | 1375.00 |
| EUR | 1751.02 | 1751.02 | 1755.00 | 1760.00 |
харитадан филиаллар манзилини топиш



АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ «ПАХТА БАНК» ТОМОНИДАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР УЧУН ДЕПОЗИТ (ОМОНАТ) СЕРТИФИКАТЛАР ЧИҚАРИШ, МУОМАЛАДА БЎЛИШИ ВА СЎНДИРИШ ШАРТЛАРИ
Депозит (омонат) сертификати (барча кейинги ўринда «сертификат») – бу, Акциядорлик Тижорат «Пахта Банк»нинг пул маблағларини омонатга қўйилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси бўлиб, у омонатчи ёки унинг ҳуқуқий ворисининг депозит суммасини ва у бўйича фоизларни муомала муддат тугаганидан сўнг олиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Банк сертификатига омонатлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси «сўм»да қабул килинади. Сертификат олувчи омонат ҳисоб рақамидаги маблағларини нақд ёки нақдсиз ҳисоб – китоб орқали амалга ошириши мумкин.
Банк сертификати бўйича талаб қилиш ҳуқуқи фақат жисмоний шахсга берилади.
Банк сертификатинингг эгаси уни бошқа жисмоний шахсга ўтказиши мумкин. Сертификатни ўтказиш уни янги эгасига топшириш йўли билан амалга оширилади.
Банк сертификати бланклари (1-илова) қуйидаги мазмундаги зарур реквизитларга эга бўлиши лозим:
а) «Депозит (омонат) сертификат»нинг номи;
б) Банк томонидан омонат қўйилганлигини тасдиқланиши;
в) Омонат жамғармасини қўйиш санаси (сертификат бланкини берилган санаси);
г) Сертификатнинг номинал қиймати;
д) Омонат жамғармасининг миқдори (сўзлар билан ҳамда рақамларда ёзилади);
е) Банкнинг омонат учун қўйилган суммани сўзсиз қайтариш мажбурияти;
ж) Омонатчининг сертификат бўйича суммани талаб қилиб олиш санаси;
з) Омонатдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси;
и) Ҳисобланган фоизлар суммаси;
й) Банк – эмитентнинг номи ва юридик манзили;
к) Банкнинг муҳри билан тасдиқланган банк раҳбари ва бош бухгалтери имзолари.
БАНК СЕРТИФИКАТЛАРИНИ ЧИҚАРИЛИШИ ВА МУОМАЛАДА БЎЛИШ ТАРТИБИ
Сертификатлар бўйича фоиз ставкаси 12 ойга йиллик 22% миқдорида белгиланган.
Сертификат бўйича олинаётган даромадни солиқа тоортиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширилади.