| МБ | Пахтабанк | |||
|---|---|---|---|---|
| харид | сотув | харид | сотув | |
| USD | 1366.60 | 1366.60 | 1372.00 | 1375.00 |
| EUR | 1751.02 | 1751.02 | 1755.00 | 1760.00 |
харитадан филиаллар манзилини топиш



Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашучун жалб этилган чет эл кредит линиялари билан ишлаш ва мониторинг қилиш бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларига оид Фармон ва Қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун жалб этилган чет эл кредит линиялари маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича Пахта Банк томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Пахта Банк ва “Ижрочи” Агентликлар ўртасида имзоланган қайта кредитлаш шартномаларига асосан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси ҳамда Осиё тараққиёт банки “Дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш” ва “Аму-Занг машина канали тизимини тиклаш” лойиҳалари кредит линиялари ҳисобидан Республикамизнинг Элликқалъа, Мархамат, Нишон, Шерабод, Оҳангарон, Зомин, Каттакургон, Куйичирчик, Жаркургон, Кумкургон, Ангор, Музработ ва Термез туманларида экспериментал тарзда 2003 йилдан буён қўйидаги шартлар асосида маблағлар ўзлаштирилиши амалга ошириб келинмоқда:
Кредит олиш учун қўйидаги хужжатлар тақдим қилиниши лозим:
1.Кредит буюртманомаси
2.Бизнес-план
3.Оҳирги ҳисобот даврига ДСИ томонидан тасдиқланган бухгалтеря баланси
4.Д ебитор-кредитор қарздорликлари тўғрисида маълумот ва 90 кундан ошиқ бўлганига солиштирма далолатнома
5.Молиявий натижалар тўғрисида маълумот
6.Пул оқимлари тўғрисида маълумот
7.Айланма маблағларнинг айланувчанлиги тўғрисида маълумот
8.Бошқа ташкилотларни ташкил қилиш ва бошқа банк ёки ташкилотларда бўш пул маблағлари мавжудлиги тўғрисида маълумот
9.Махсулот харид қилиши бўйича шартнома
10.Корхона Низоми
Бизнес-Режага бўлган талаблар:
1.Корхонанинг молиявий хўжалик фаолияти таҳлили
2.Курсатилиши режалаштирилган фаолиятнинг маркетинг таҳлили
3.Кредитга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоби ва кредитланаётган лойиҳа самарадорлигининг таҳлили
4.Ўтган ва кредитдан фойдаланиш даврлари давомидаги пул оқимлари кирими ва чиқими ҳисоб-китоби
5.Кредитдан фойдаланиш давридаги тўланиши режалаштирилган кредит фоизлари ва асосий қарздорликнинг қайтарилиши ҳисоб-китоби
6.Кредит ҳисобига харид қилиниши режалаштирилган махсулотлар ёки кўрсатиши режалаштирилган хизматлар ҳисоб-китоби
7. Корхонанинг ўз улуши билан қатнашаётган 20%лик маблағлари бўйича маълумот.
Гаров таъминотига бўлган талаблар:
Суралган кредит маблағининг 120% миқдорида
1.Ликвидли мол-мулк
2.Учинчи шахс кафиллиги
3.Бошқа банк ёки молия ташкилотларининг гаров хати
4.Суғурта компаниясининг кредит ва фоизларнинг ўз вақтида қайтмаслиги олдини олиш бўйича суғурта полиси
Кредит фоизи:
Йиллик “Либор + 5% фоиз (хозирги вақтда Либор йиллик 5,33% дан 5,38% гача).
Берилиши мўлжалланган максимал ва минимал кредит маблағи:
100 минг АҚШ долларигача ва бизнес режада сўралган маблағнинг 80% миқдорида.