КУРСЫ ВАЛЮТ
МБ Пахтабанк
харид сотув харид сотув
USD1361.121361.121368.001371.00
EUR1707.391707.391715.001720.00
батафсил маълумот ФИЛИАЛЫ Карта харитадан филиаллар манзилини топиш
ДЕНЕЖНЫЕ ПЕРЕВОДЫ Western Union

Coin Star

Контакт

    

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат     учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси ресурслари ҳисобидан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш бўйича фермер хўжаликларининг харажатларини имтиёзли кредитлаш.

 Кредитлардан мақсадли фойдаланилиши:

Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта  етиштириш бўйича харажатларни молиялаштириш, хусусан:

1)     иш ҳақи ва улар юзасидан ажратмаларга  тўлаш учун;

2)     минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоялашнинг кимёвий ва биологик воситаларини сотиб олиш учун;

3)     ёқилғи-мойлаш материалларини сотиб олиш учун;

4)     МТП (машина-трактор парклари), муқобил МТПларнинг хизматларига тўлаш учун, эҳтиёт қисмлар сотиб олиш учун, хўжаликлар ва қишлоқ хўжалик техникасига эга бошқа субъектлар тасарруфида бўлган қишлоқ хўжалик техникаси учун;

5)     лизинг (молиявий ижара)га олинган техника юзасидан лизинг тўловларини тўлаш учун;

6)     ягона ер солиғини тўлаш учун СРФУ (сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича уюшмалар)ни молиялаштириш (муддати ўтказиб юборилган ер солиғи. Муддатли ер солиғи бўйича тўловлар қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда амалга оширилади).

7)     Шунингдек ғалла ва пахта етиштириш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлмр учун харажатлар, шу жумладан суғурта мукофотлари бўйича тўловлар амалга оширилиши мумкин. 

   Юқорида кўрсатилган мақсадларга харажатлар учун эҳтиёж мавжуд бўлмаган тақдирда қишлоқ хўжалик корхонаси кредит ресурсларини сарфлашдан воз кечиши мумкин, минерал ўғитлар, кимёвий ёки биологик ҳимоялаш воситаларига харажатлар ва уруғлик материал сотиб олиш учун харажатлар бундан мустасно. Фойдаланилмаган кредит ресурсларидан пахта ва ғалла билан боғлиқ рухсат этилган харажатлар, шунингдек қишлоқ хўжалик техникаси сотиб олиш, шунингдек ички хўжалик ирригацияси ҳамда коллектор-дренаж тизимини тозалаш учун фойдаланиш мумкин.

 Кредит олиш учун буютманинг кўриб чиқилиши учун зарур ҳужжатлар рўйхати: 

  1. Кредит олиш учун ариза;
  2. Тайёрлов ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномаларининг нусхалари;
  3. Кредитга талабни аниқлаш учун тайёрланган Бизнес-режа;
  4. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотномага шакл ҳамда молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл).

 Бизнес-режаларга талаблар:

Агротехкартлардан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ҳосил йили учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалик вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалик экинлари бўйича белгиланган харажатлар меъёрларига мувофиқлик.  

 

Кредитнинг максимал/минимал суммаси:

Кредитлар давлат эҳтиёжлари учун сотиладиган пахта ва ғалла қийматининг 60 фоизига қадар миқдорда берилади. 

 

Кредитлаш шартлари:

Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига муддатлилик, қайтаришлик, тўловчилик, таъминланганлик, шунингдек мақсадли фойдаланиш шартларида кредитлар берилади.  

Гаров таъминоти суммаси:

Имтиёзли кредитларнинг қайтарилмаслик таваккалчилигини суғурталаш шартномалари бўйича суғурта бадалларининг ҳажми олинаётган кредит суммасининг 0,75 фоизини ташкил этади. 

Гаров таъминотининг тури:

  1. Тайёрлов ташкилотларининг кафолатномаси.
  2. Суғурта ташкилотларининг қарз олувчи томонидан кредит ва унинг юзасидан қарзларни сўндирилмаслик таваккалчилигини суғурталаш тўғрисида суғурта полиси.
 Кредитларнинг муддати:
  1. Ғалла етиштиришни молиялаштириш учун ажратилган кредитлар – 12 ойдан ортиқ бўлмаган, муддатини узайтириш ҳуқуқисиз.
  2. Пахта етиштиришни молиялаштириш учун ажратилган кредитлар – 18 ойдан ортиқ бўлмаган, муддатини узайтириш ҳуқуқисиз.

 Кредитлар бўйича фоиз ставкалари:         

Кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаси йиллик 3 фоиз миқдорида ўрнатилади, улардан 2 фоизли банк маржасини ташкил этади.  

 



Мени қизиқтирган савол
Менинг саволим
Менинг қайта алоқа манзилим