КУРСЫ ВАЛЮТ
МБ Пахтабанк
харид сотув харид сотув
USD1366.601366.601372.001375.00
EUR1751.021751.021755.001760.00
батафсил маълумот ФИЛИАЛЫ Карта харитадан филиаллар манзилини топиш
ДЕНЕЖНЫЕ ПЕРЕВОДЫ Western Union

Coin Star

Контакт

    

Эркин конвертацион валютадаги молиявий лойиҳаларни саралаш ва тадбиқ этиш жараёни:

      Молиявий лойиҳа – бу ўз ичига ечимлар силсиласи ва ташкилотни баорпо этишнинг бошланғич фикридан то унинг ишга тушишига қадар бўлган вақт мобайнидаги вужудга келиши мумкин бўлган ҳодисалардир.

1. Банк филиалларида лойиҳаларни саралаш;
2. Банкнинг вилоят Бошқармаларида бирламчи саралаш ва баҳолаш;
3. Банк бош офисида лойиҳалар экспертизаси;
4. Банкнинг лойиҳа бўйича қилган хулосаси;
5. Молиялашни ташкиллаштириш.

    Қарз олувчининг лойиҳада шахсий қатнашуви лойиҳанинг жами суммасидан 15 дан 25
фоизгача фарқ қилади ва маблағ манбаининг шароитига қараб аниқланади.

    Молиявий лойиҳани молиялашдан аввал баҳолаш учун зарур ҳужжатлар рўйхати:

1. Қарз олувчининг кредит олиш учун аризаси;
2. Таъсис этиш ҳужжатлар йиғма жилди;
3. Лойиҳа бўйича таҳлил олиб бориш учун зарур бўлган маълумотни ўз ичига олган бизнес-режа ёки лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши;
4. Лойиҳани бевосита ижро этувчиларнинг шартномавий ҳужжатлар тўплами;
5. Лойиҳани молиялаштириш билан боғлик бўлган (зарурат туғилганда), лойиҳавий-сметалик ва молиявий ҳужжатлар тўплами;
6. Молиявий ҳужжатлар (зарурат туғилганда).

      Лойиҳанинг турига қараб яна қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин.

Кредит таъминоти:
      Кредит таъминоти кредит суммасининг 120 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Таъминот қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:

1. Қарз олувчининг асосий маблағлари ва / ёки учинчи шахслардан;
2. Молиявий жиҳатдан мустаҳкам корхона кафолати (фақат гаров билан бирга);
3. Кредитнинг гаров билан таъминланмаган қисмининг қайтарилмаслик хавфининг суғурта полиси (кредит суммасининг 50 фоизигача бўлган миқдорда қабул қилинади);
4. Қарз олувчи ва / ёки учинчи шахсларнинг гаров таъминоти сифатида расмийлаштирилган пуллик депозит қўйилмалари;
5. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ҳилоф бўлмаган бошқа таъминот маблағлари.

   

 


 

 



Мени қизиқтирган савол
Менинг саволим
Менинг қайта алоқа манзилим