| МБ | Пахтабанк | |||
|---|---|---|---|---|
| харид | сотув | харид | сотув | |
| USD | 1366.60 | 1366.60 | 1372.00 | 1375.00 |
| EUR | 1751.02 | 1751.02 | 1755.00 | 1760.00 |
харитадан филиаллар манзилини топиш



АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ “ПАХТА БАНК” ТОМОНИДАН ЮРИДИК ШАХСЛАР УЧУН ДЕПОЗИТ СЕРТИФИКАТЛАР ЧИҚАРИШ ШАРТЛАРИ
Банк сертификат олди-сотди битимлари бўйича ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси “сўм” да нақдсиз тартибда амалга оширилади. Банк сертификати бўйича талаб қилиш хуқуқи фақат юридик шахсга берилиши мумкин.
Банк сертификати бошқа юридик шахсга сотилиши мумкин. Банк
сертификати қимматли қоғозларнинг олди-сотди шартномасига асосан
бошқа шахсга сотилиши мумкин.
Ушбу шартномага, бундай битимларни амалга ошириш учун тегишли
юридик шахс томонидан вакил қилинган икки шахс имзо чекади ҳамда у
юридик шахснинг муҳри
билан тасдиқланади.
Банк сертификатининг шартли реквизитлари Банк ва Инвестор
ўртасида тузилган қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасида қайд
этилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) “Депозит сертификат”нинг номи;
б) Банк томонидан депозит қўйилганини тасдиқланиши;
в) Сертификат сотилган сана;
г) Депозитнинг миқдори (рақамлар ва суз билан);
д) Депозитга қўйилган суммани қайтариш бўйича Банкнинг мажбурияти;
е) Сертификатни сўндирилиш санаси;
ж) Депозитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси;
з) Сертификат бўйича тўланадиган фоиз суммаси;
и) Сертификат бўйича фоиз тўлаш муддатлари;
й) Банк – эмитентнинг номи ва юридик манзили;
к) Банкнинг муҳри билан тасдиқланган банк раҳбари имзоси. Сертификатлар бўйича фоиз ставкаси 6 ойга йиллик 6%, 12 ойга йиллик 7% миқдорида белгиланган.
Банк сертификатини харид қилиш учун Инвестор томонидан белгиланган тартибда ариза расмийлаштиради (1-илова).
Сертификатлар бўйича фоизлар мазкур шартларнинг 14 бандида белгиланган ставкалар асосида ҳар ой ҳисобланиб, сертификатнинг сўндирилиш санасида инвестор ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
Банк сертификатларини жойлаштириш Банк ва Инвестор ўртасида тузилган қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасини расмийлаштириш йўли билан амалга оширилади.
Сертификатлар бўйича ҳисобланган даромад Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда солиққа тортилади.