КУРСЫ ВАЛЮТ
МБ Пахтабанк
харид сотув харид сотув
USD1366.601366.601372.001375.00
EUR1751.021751.021755.001760.00
батафсил маълумот ФИЛИАЛЫ Карта харитадан филиаллар манзилини топиш
ДЕНЕЖНЫЕ ПЕРЕВОДЫ Western Union

Coin Star

Контакт

    

Биржадан ташқари валюта бозорида хорижийвалютани харид қилиш ва сотиш операцияларини“Пахта Банкўтказиш тартиби тўғрисида   

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 

Биржадан ташқари валюта бозорида қуйидаги операциялар амалга оширилади:

а) корхоналар ва ташкилотларнинг марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган экспортдан олинган валюта тушумини мажбурий сотиш

б) ваколатли банклар томонидан ўз мижозларидан бўш валюта маблағларини шартнома асосида харид қилиш;

в) хорижий валютани товарлар ва хизматлар импорти учун харид қилиш;

г) хорижий кредитларга хизмат кўрсатиш учун хорижий валютани харид қилиш;

д) лизинг шартномалари бўйича лизинг тўловларини амалга ошириш (лизинг берувчилар маблағларини єайтариш) учун хорижий валютани харид қилиш;

е) хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналарига сарфланадиган харажатларни қоплаш, халқаро ташкилотларга бадаллар тўлаш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган бошқа жорий харажатлар учун хорижий валютани харид қилиш;

ж) хорижий инвесторларнинг фойдаси, дивидендлари ва бошқа даромадларини репатриация қилиш учун хорижий валютани харид қилиш;

з) хизмат сафари харажатларини тўлаш учун хорижий валютани харид қилиш;

и) ваколатли банклар томонидан банклараро савдо сессиясида маблағларни харид қилиш ва сотиш;

к) Бирлашган барқарорлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ операциялар;

л) нақд хорижий валютани алмаштириш шохобчалари орқали харид қилиш ва сотиш операциялари;

м) қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа операциялар.    

    Биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни амалга ошириш учун қуйидагилар “Пахта Банк” валюта маблағларининг асосий манбалари ҳисобланади:

   а) “Пахта Банк”нинг ўз ресурслари, шу жумладан тақсимланмаган фойда;

   б) хўжалик юритувчи субъектлар томонидан марказлаштирилмаган экспортдан олинган хорижий валютадаги тушумнинг бир қисмини мажбурий сотишдан тушган маблағлар;

   в) “Пахта Банк” томонидан шартнома асосида ўз мижозларидан сотиб олинадиган бўш валюта маблағлари;

   г) “Пахта Банк” томонидан алмаштириш шохобчалари орқали ва банклараро битишувлар бўйича  сотиб олинган маблағлар;

   д) “Пахта Банк”га жойлаштирилган бошқа жалб қилинган маблағлар. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш, Бирлашган барқарорлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, шунингдек жисмоний шахслар томонидан алмаштириш шохобчалари орқали хорижий валютани харид қилиш ва сотиш ҳукуматнинг тегишли қарорлари ва норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади.  

БАНКЛАРАРО ВАЛЮТА БОЗОРИДАОПЕРАЦИЯЛАР ЎТКАЗИШ  

  “Пахта Банк”нинг мижозлари банклараро валюта бозори битишувларида фақат ўзлари мижози ҳисобланган “Пахта Банк” орқали қатнашиши мумкин. Ушбу ҳолда “Пахта Банк” бозорда мижознинг топшириғига кўра ўз номидан иш кўради.    Банклараро валюта савдолари сессияларида “Пахта Банк”нинг валюта ресурсларини харид қилиш ва сотиш операциялари амалга оширилади.   Биржадан ташқари валюта бозори операцияларининг қуйидаги турлари фақат банклараро савдо сессияларида амалга оширилади: - “Пахта Банк” томонидан валюта тушумининг 50 фоизини мажбурий сотиш; - “Пахта Банк”дан маблағларни Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасига харид қилиш; - Бирлашган барқарорлаштириш жамғармаси маблағларини сотиш Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тушаётган миллий валютадаги маблағларни Марказий банк томонидан конвертация қилиш бундан мустасно.     Банклараро валюта битишувлари бир ҳафтада камида икки марта ўтказиладиган махсус савдо сессияларида, шунингдек электрон дилинг тизимлар орқали амалга оширилади.   Савдо сессиясини ўтказиш вақти соат 11.00 дан 13.00 гача этиб белгиланади.   

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГБИРЖАДАН ТАШҚАРИ ВАЛЮТА БОЗОРИДА ҚАТНАШИШИ 

   Биржадан ташқари валюта бозорида операциялар ўтказиш учун “Пахта Банк” ўз мижозларига махсус валюта ҳисоб рақамлари очадилар, ушбу ҳисоб рақамларига валюта бозорида сотиб олинган хорижий валюта ўтказилади. Махсус валюта ҳисоб рақами очмасдан банк мижози томонидан хорижий валюта харид қилинишига йўл қўйилмайди.Махсус валюта ҳисоб рақамига шунингдек мазкур ҳисоб рақамидан илгари чиқарилган ва фойдаланилмаган ёки қайтарилган валюта ҳам ўтказилади. Махсус валюта ҳисоб рақамидаги маблағлардан қатъий равишда мижознинг буюртманомасида назарда тутилган хорижий валютани харид қилиш мақсадларида фойдаланилади.Қуйидагиларга йўл қўйилмайди: - махсус ҳисоб рақамидан нақд валютани олиш, хизмат сафари харажатлари тўлаш учун олиш бундан мустасно; - махсус валютаҳисоб рақамидан хорижий валютани хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа валюта ҳисоб рақамларига ўтказиш, шунингдек маблағларни депозитга жойлаштириш ва ҳисоб раєамлари қолдиғига фоизлар ҳисоблаш.           

   Ваколатли банкларда хорижий валютани сотиб олиш учун миллий валютада етарли ҳажмда резерв қилинган пул маблағларининг мавжудлиги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютани сотиб олиш бўйича операциялар ўтказишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.              

   Бюджет ташкилотлари хорижий валютани харид қилишга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки маҳаллий молия органлари томонидан тасдиқланган маблағлардан фойдаланиш йўналиши кўрсатилган ҳолда тегишли йилга давлат бюджетининг тасдиқланган параметрларида фойдаланиш назарда тутилган пул маблағлари мавжуд бўлган тақдирда қўйиладилар. 

   ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ТОМОНИДАН СЎМЛАРНИ ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАГА КОНВЕРТАЦИЯ ҚИЛИШГА БУЮРТМАНОМАЛАР ТАҚДИМ ЭТИШ  

   Хорижий валютани харид қилиш учун “Пахта Банк”нинг мижозлари бўлган корхоналар ва ташкилотлар банкка қуйидагиларни тақдим этадилар:

   а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича конвертацияга буюртманома;

   б) хорижий ҳамкор билан тузилган контракт (шартнома, битим);      Хорижий валютадаги кредитларга, шу жумладан лизинг битимлари бўйича кредитларга хизмат кўрсатишда “Пахта Банк”га қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади: 

   - асосий суммани ва фоиз тўловларини қайтариш жадвали (банк ўтказмаларини содир этишнинг назарда тутилган ва амалдаги саналари кўрсатилган ҳолда);  

   - олинган ёки ҳукумат томонидан кафолатланган шартномалар бўйича  ҳукуматлараро битим нусхаси, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган кафолатнома; 

   - кафолатланмаган шартномалар бўйича  кредит битимининг Марказий банкда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома.  Хорижий инвесторларнинг фойдаси, дивидендлари ва бошқа даромадлари репатриация қилинганда “Пахта Банк” га қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади: 

   - фойда тақсимланганлиги (акциядорлар умумий йиғилишининг қарори) ва дивиденлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат; 

   - аудиторлик фирмаси ёки солиқ органининг хулосаси нусхаси;

   - конвертацияга маблағлар ҳисоб-китоби; 

   - дивидендлар бўйича даромадга солиқ бўйича солиқ органлари томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоб ва ушбу солиқ тўланганлиги тўғрисидаги тасдиқнома.  

ТАҚДИМ ЭТИЛГАН БУЮРТМАНОМАЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛИ БАНКЛАР ТОМОНИДАН КЎРИБ ЧИҚИЛИШИ  

Хорижий валютани харид қилиш ва сотиш буюртманомаларини қабул қилишда “Пахта Банк”: 

     - уларни махсус дафтарларда қайд этади;         

   - мижозлар тақдим этган ҳужжатларни ва уларнинг ҳисоб рақамларида  зарур бўлган пул маблағларининг мавжудлигини текширади;         

   Тақдим этилган ҳужжатлар “Пахта Банк” экспертлари томонидан уч иш куни мобайнида кўриб чиқилади.  Берилган буюртманоманинг белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланганда эксперт гуруҳ раҳбарининг фарорига кўра буюртманома мижозга қайта ишлашга жўнатилади ёки рад этилади ҳамда бу тўғрида буюртманомаларни рўйхатга олиш дафтарига тегишли қайд киритилади.

  БИТИШУВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА ВАКОЛАТЛИ БАНКЛАРДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИРАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ 

   Хорижий валютани харид қилиш ва сотишга доир операциялар “Пахта Банк” ва мазкур банкнинг мижози бўлган хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузиладиган, банкнинг ваколатли шахслари, хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари томонидан икки нусхада имзоланадиган ва томонларнинг муҳри билан тасдиқланадиган шартномага асосан амалга оширилади. Шартномада томонлар валюта номини, битишув хусусиятини, хорижий валютадаги суммани, ҳисоб-китоб қилиш тартиби, томонларнинг мажбуриятлари, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа қоидаларни акс эттирадилар. Тузилаётган шартномалар “Пахта Банк” томонидан махсус журналларда рўйхатга олиб борилади. Амалга оширилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар икки  иш куни мобайнида ўтказилади. Агар белгиланган муддат ичида ҳисоб-китоблар тугалланмаган бўлса, битишув бекор қилинади. Биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар охирги банклараро савдо сессиясида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин курс бўйича “Пахта Банк” орқали амалга оширилади. Махсус валюта ҳисоб рақамларига қўшиб қўйилган маблағлар корхоналар ва ташкилотлар томонидан қатъиян мақсадли равишда тузилган шартномаларга мувофиқ сарфланади. Банк мижози томонидан харид қилиниб, мижознинг махсус валюта рақамига қўшиб қўйилган вақтдан эътиборан 7 иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валюта, муқаррар равишда ваколатли банкка қайта сотилади ҳамда навбатдаги банклараро савдо сессиясида сотувга қўйилади.Бунда “Пахта Банк” томонидан хорижий валютани қайта сотиш акцептсиз тартибда сотув кунидаги курс бўйича амалга оширилади. 

Ўтказилган операциялар учун “Пахта Банк” харид қилинган ёки сотилган хорижий валюта суммасининг кўпи билан 2 фоизидан ошмаган миқдорда воситачилик мукофоти  олиш ҳуқуқига эга.



Мени қизиқтирган савол
Менинг саволим
Менинг қайта алоқа манзилим