| МБ | Пахтабанк | |||
|---|---|---|---|---|
| харид | сотув | харид | сотув | |
| USD | 1366.60 | 1366.60 | 1372.00 | 1375.00 |
| EUR | 1751.02 | 1751.02 | 1755.00 | 1760.00 |
харитадан филиаллар манзилини топиш



Пластик карт эгаларига эслатма:
Микропроцессорли пластик карт эгасига эслатма
1. Умумий қоидалар
2. Мижоз ҳисоб-варағини тўлдириш
3. Пластик карт орқали амалга ошириладиган амалиётлар
4. Техник носозлик вақтидаги ҳаракатлар
5. Ҳавфсизликка қўйилган талаблар
6. Карта йўқолгандаги ҳаракатлар
1. Умумий қоидалар
•Микропроцессорли пластик карта (бундан буён - карта) АК “Пахтабанк” ёки “ПАХТАБАНК” логотипи туширилган ва ўзида микрочип жойлашган банк картаси ҳисобланади. Карта ёрдамида "UZKART" логотипи мавжуд, терминал қурилмаси билан жиҳозланган савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчаларида тўлов воситаси сифатида, пул ўтказмаларини амалга оширишда, банк бўлимларида ва банкоматларда нақд пул олишингиз мумкин.
•Карта 8 белгигача бўлган рақамли код (шахсий идентификацион рақам – ШИР-код) билан ҳимояланган. Карта олишда Сиз шахсан 2 та ШИР-код белгилашингиз ва истаган пайтда алмаштиришингиз мумкин: карта ҳисоб-варағини пул маблағлари билан тўлдириш учун ва картадаги пул маблағларини чиқим қилиш учун. Шир-кодни ўзгартириш учун Сиз карталар билан амалиёт ўтказувчи банкнинг истаган бўлимларидан бирида, банкомат ёки терминал ёрдамидан фойдаланишингиз мумкин.
•Картада (микропроцессор хотирасида) карта эгаси, картани амал қилиш муддати, картага ўтказилган пул маблағлари миқдори ва карта орқали амалга оширилган охирги 20 та амалиёт тўғрисида ахборот сақланади. Микропроцессор хотираси “Ҳимояланган қолдиқ” ва “Очиқ қолдиқ”дан иборат. “Ҳимояланган қолдиқ” катта миқдордаги ва ШИР-код орқали чиқим амалиётларини ўтказишга мўлжалланган. “Очиқ қолдиқ” ШИР-код билан ҳимояланмаганлиги туфайли кичик миқдордаги пул маблағларини сақлаш ва ундан фойдаланишга мўлжалланган. “Очиқ қолдиқ” “Ҳимояланган қолдиқ”даги пул маблағлари ҳисобидан чиқим учун ШИР-кодни киритиш орқали тўлдирилади.
•Карта орқали “Очиқ қолдиқ”дан ташқари барча амалиётлар ШИР-кодни мажбурий киритиш орқали амалга оширилади. ШИР-кодни 3 марта нотўғри киритиш сабабли карта блокировка ҳолатига тушади ва картадаги “Ҳимояланган қолдиқ” маблағидан фойдаланиб бўлмайди. Картани блокировкадан чиқариш учун карта берилган Банк бўлимига мурожаат қилиниши шарт. Картани блокировкадан чиқариш фақатгина шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинган тақдирдагина амалга оширилади.
•Картанинг ҳисоб-варағидаги пул маблағлари картага ўтказиб олинган (“Ҳимояланган қолдиқ” ва “Очиқ қолдиқ”) пул маблағлари ҳамда банкдаги ҳисоб-варақнинг “Ҳисоб-варақнинг озод қолдиғи” даги картага ўтказиб олинмаган пул маблағларидан иборат. “Ҳисоб-варақнинг озод қолдиғи” даги пул маблағларидан фойдаланиш учун уни картага ўтказиб олишингиз зарур.
•Картага хизмат кўрсатиш даври – вақт бўйича 35 календар куни ёки амалиётлар сони бўйича 20 амалиёт мобайнида картани чеклашларсиз хизмат кўрсатишга қабул қилиниш даври ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш даври картани пул маблағлари билан тўлдириш, банк бўлимларида кирим ва чиқим амалиёти ўтказиш ёки авторизация амалиёти пайтида автомат тарзда узайтирилади. Агар Сизнинг картангиз хизмат кўрсатиш даври тугагаганлиги сабабли қабул қилинмаса, хизмат кўрсатиш даврини янгилаш учун авторизация қилиш мақсадида Банк бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.
•Банк тарифлари тўғрисидага ахборот банк бўлимларининг ахборот стендларида жойлаштириб борилади.
•Карта билан амалиёт ўтказиш даврида бирон-бир муаммога келиб чиққан даврда Банк бўлимларидан бирига ёки карта берилган банк бўлимига мурожаат қилиш зарур.
2. Пластик карта ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағингизни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган банк бўлимларида тўлдиришингиз мумкин:
•Нақд пул қуйиш орқали;
•Нақд пулсиз ўтказмалар орқали.
Бундан ташқари, пластик карта ҳисоб-варағини Банкнинг исталган бўлимидан ёки бошқа банк бўлимларидан туриб нақд пулсиз ўтказма шаклида тўлдиришингиз мумкин. Ҳисоб-вараққа амалдаги қонунчилик меъёрий ҳужжатларига зид бўлмаган пул даромадлари ва бошқа пул ўтказмалари туширилиши мумкин.
3. Пластик карта ёрдамида бажариладиган амалиётлар
3.1. Карта ёрдамида қуйидаги амалиётларни бажаришингиз мумкин:
•Ҳар қандай Банкнинг бўлимларида “UZKART” логотипли, ички модемига эга, техник томондан шу каби амалиётларни бажара оладиган банкомат ёки терминаллар орқали картани маблағ билан тўлдириш;
• Ҳар қандай Банкнинг бўлимларида “UZKART” логотипли, ички модемига эга, техник томондан шу каби амалиётларни бажара оладиган банкомат ёки терминаллар орқали картанинг “Ҳимояланган қолдиғи”дан “Очиқ қолдиғи”га пул маблағларини ўтказиш;
•Банкнинг операцияларни амалга ошиширшга мўлжалланган қурилмалар билан таъминланган барча бўлимларида пластик карт ҳисоб-варағидан пўл ўтказмаларини амалга ошириш; Сизнинг топшириғингизга биноан Банкнинг бўлимларида ёки бошқа банкларнинг бўлимларида пластик карт ҳисоб-варағингиздаги пул маблағи омонатларга ҳамда юридик шахслар ҳисоб-варақларига ўтказиш;
• Банк бўлимларида ёки техник имкониятга эга бўлган банкомат орқали авторизация амалиётини бажариш;
•Картага хизмат кўрсатадиган Банк томонидан ўрнатилган банкомат ва банк бўлимларида нақд пул олиш;
•Савдо ва ҳизмат кўрсатиш шаҳобчаларида карта орқали хизматлар ҳақини тўлаш ва харидларни амалга ошириш;
•Картага хизмат кўрсатадиган Банк томонидан ўрнатилган банкомат ва банк бўлимларида карта орқали ўтказилган амалиётлар тўғрисида маълумот олиш;
•Карта берилган банк бўлимида картани ҳисоб-варағидан кўчирма (карта ҳисоб-варағидаги амалиётлар тўғрисда тўлиқ ахборот) олиш;
•Банк бўлимида ёки банкомат ва терминал қурилмасида ШИР-кодни алмаштириш.
3.2. Карта орқали амалиёт ўтказилганда ёдингизда тутинг:
•Банкоматдан нақд пул олиш вақтида амалиёт ўтказиш учун белгиланган вақт тугаган тақдирда банкомат томонидан пулларни қайтариб олиб колинмаслиги учун дарҳол пулларни ва картани олиш зарур;
•Банкоматдан нақд пул олинган пайтда картангизни банкомат олиб қолган тақдирда банкоматнинг чекида кўрсатиб ўтилган манзил бўйича банкоматга хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилишингиз лозим;
•Карта орқали амалиёт ўтказилган пайтда ўтказилган амалиёт тўғрисида маълумотлар ёзилган чек Сизга тақдим қилинади; Мурожаат қилинган банк бўлимида Сизга зарур бўлган амалиёт ўтказиш учун имконият бўлмаган тақдирда ушбу амалиётни ўтказиш имкониятига эга бўлган банк бўлими тўғрисида ахборотни банк ходимига мурожаат қилиш орқали билиб олишингиз мумкин.
4. Карта орқали амалиёт вақтида техник носозлик сабабли қилинадиган ҳаракатлар
•Пул ўтказиш амалиёти ёки нақд пул маблағларини олиш ва вақтида техник носозлик бўлган тақдирда амалиётни такроран амалга оширинг. Амалиётни ўтказиш рад қилинган ҳолда, техник носозлик тўғрисида ахборот ёзилган чекни сақлаб қўйишни унутманг. Бундай ҳолда карта берилган Банк бўлимига ушбу чек бириктирилган ариза билан мурожаат қилишингиз зарур. Карта орқали амалиёт ўтказаётганда техник носозлик келиб чиққан тақдирда, у сабабли келиб чиқадиган оқибатларни олдини олиш мақсадида банкка мурожаат қилишгача карта орқали 19 тадан кўп (техник носозлик келиб чиққан амалиётдан бошлаб) амалиёт ўтказмаслик ва тез фурсат ичида Банкка мурожаат қилиш талаб қилинади.
5. Карта орқали амалиёт ўтказишда хавфсизлик талаблари
•Бегона шахслар томонидан картадан фойдаланиш, картани йўқотиш ва ўғирланиш ҳолатлари бўлмаслигини олдини олиш зарур. Картани учинчи шахсларга фойланишга бериш, ШИР-кодни учинчи шахсларга айтиш ёки уни карта устига ёзиб кўйиш таъқиқланади. ШИР-кодни учинчи шахсларга айтиш Сизнинг картангиздан рухсатсиз фойдаланишга олиб келиши мумкинлиги сабабли қатъиян таъқиқланади;
•Картани сақлашни элементар қоидаларига амал қилиш зарур;
•Картани очиқ олов манбалари яқинида қолдирмаслик;
•Картани кучли электромагнит ёки радиацион таъсир орқали картада сақланувчи ахборотни бузувчи маиший ва бошқа асбоблар яқинида қолдирмаслик;
•Картани узоқ муддатга тўғридан-тўғри қуёш нури таъсири ёки агрессив муҳит таъсири остида қолдирмаслик;
•Карта микропроцессори контакт соҳаси кирланишига ва пластикка механик таъсир бўлишига йўл қўймаслик.