| МБ | Пахтабанк | |||
|---|---|---|---|---|
| харид | сотув | харид | сотув | |
| USD | 1366.60 | 1366.60 | 1372.00 | 1375.00 |
| EUR | 1751.02 | 1751.02 | 1755.00 | 1760.00 |
харитадан филиаллар манзилини топиш



«Ёш оилалар» ва «Талабалар» учун пластик картлар
АТ «Пахта Банк»
барча юртдошларимиз учун қулай ва ўта фойдали бўлган имтиёзли пластик картларни таклиф этади!
Имтиёзли пластик картлар «ЁШ ОИЛАЛАР» ҳамда ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ТАЛАБАЛАРига берилади. Бунда ушбу пластик карт ҳисобварағига 18% ва 16% миқдорида даромад тўланади ҳамда у ойлик асосда капитализация қилинади.
Маълум савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида харид этилган маҳсулотларга пластик картлар орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб амалга оширилса чегирма (дисконт) берилади.
Бонус лойиҳаси бўйича Сиз савдо шохобчасидан доимий равишда маҳсулот сотиб олсангиз, яъни 10 мартадан ортиқ харид қилсангиз унда тўпланган бонус асосида Сизга ушбу савдо шохобчаси томонидан чегирма берилади.
Агар Сиз пластик картангизга тушган ойлик иш ҳақларингизга ва уларга тенглаштирилган пул маблағларингизга савдо ёки хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пулсиз харидни амалга оширсангиз банк Сизнинг пластик картангиз ҳисобварақ қолдиқларига тўланадиган фоиз тўловларига йиллик 4 фоиз ҳисобида қўшимча тўлов билан рағбатлантиради.
Пахта Банкнинг исталган филиалига мурожаат қилинг ва даромадингизни кўпайтиринг!