| МБ | Пахтабанк | |||
|---|---|---|---|---|
| харид | сотув | харид | сотув | |
| USD | 1361.12 | 1361.12 | 1368.00 | 1371.00 |
| EUR | 1707.39 | 1707.39 | 1715.00 | 1720.00 |
харитадан филиаллар манзилини топиш



Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига асосан, пул ўтказмалари миқдори маълум тизим билан чегараланган бўлиб, бир мартада 2500 АҚШ долларидан, кунига эса 5000 АҚШ долларидан ошмаслиги шарт.
Пул ўтказиш операциясини амалга ошириш тартиби:Оператор пул ўтказилиши керак бўлган мамлакатда ушбу пул ўтказиш хизмат тури мавжуд эканлигини ва ўтказиладиган пул миқдорини аниқлайди.
Мижоздан қуйидагилар талаб қилинади:
- пул ўтказмасини жўнатиш учун мижоз томонидан тўлдирилган ва имзоси чекилган ариза;
- мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
- керакли миқдордаги пул ўтказма пули ва тарифларга асосан ўтказма учун комиссия пули.
Ўтказилган пулни олиш:
- пул ўтказмасини қабул қилиб олиш учун мижоз томонидан тўлдирилган ва имзоси чекилган ариза;
- мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
- пароль билиш.