КУРСЫ ВАЛЮТ
МБ Пахтабанк
харид сотув харид сотув
USD1366.601366.601372.001375.00
EUR1751.021751.021755.001760.00
батафсил маълумот ФИЛИАЛЫ Карта харитадан филиаллар манзилини топиш
ДЕНЕЖНЫЕ ПЕРЕВОДЫ Western Union

Coin Star

Контакт

    

“CONTACT”

Пул ўтказмалалри ва тўлов тизими

        “Contact” – бу Россиянинг 1-халқаро пул ўтказмаларини амалга оширадиган тизим бўлиб, у орқали мижозга банкда ҳисоб-рақам очмай туриб, АҚШ доллари, Евро ва Россия рублида пул ўтказмалари амалга оширилади.
   “Contact” қуйидаги хизматларни таклиф этади:
• Жисмоний шахслардан юридик шахсларга пул ўтказмалари (тўловларни йиғиш, хизматлар ҳақини тўлаш, товар сотиб олиш, электрон ҳамёнларни тўлдириш, электрон казиноларга ставка қўйиш ва бошқалар);
• Юридик шахслардан жисмоний шахсларга пул ўтказмалари (ютуқлар, гонорарлар, ҳамда электрон ҳамёнлардаги маблағларни тўлаш ва бошқалар).
        Пул ўтказмалари ва ўтказилган пул маблағларини қабул қилиб олишни амалга ошириш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши лозим. Қонунчилик бўйича шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилар ҳисобланади:
• Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти;
• Ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;
• Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий равишда истиқомат қилувчи, фуқароликка эга бўлмаган шахс учун доимий истиқомат учун гувоҳнома.
Чет эл фуқароси ёки фуқароликка эга бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча ва доимий истиқомат қилиш учун асосий ҳужжатлар:
- вақтинча истиқомат қилиш учун рухсатнома;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш учун таклифнома;
- ишлаш учун рухсатнома.

Агар пул ўтказмаси амалга оширилиш жараёнида пул Ўтказувчи ёки Қабул қилувчининг номидан вакил қатнашса,Ушбу вакилга қуйидаги тартибда ишончнома расмийлаштирилади:
- ишончнома нотариусда тасдиқланган бўлиши керак;
- мол-мулк юзасидан иш кўришга олинган умумий ишончномасида банк ҳисоб-рақамларидан пул олиш ҳуқуқи кўрсатиб ўтилмаган бўлса, ушбу ишончнома қабул қилинмайди;
- ишончнома Ўзбекистон Республикасидаги чет эл элчихонаси (консуллик бўлими) ёки Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги элчихонаси (косуллик бўлими)да тасдиқланган бўлиши мумкин;
- Чет тилдаги ишончнома Банкка ўзбек (рус) тилига ўгирилган тасдиқланган таржимаси билан бирга тақдим этилади.
- Ишончноманинг асл нусхаси касса докумантларида қолади.

Пул ўтказмаларини қабул қилиш

Пул ўтказмаси операциясига асос бўлиб пул ўтказиш учун берилган ариза ҳисобланади. Амалий ишчи пул Жўнатувчининг аризада зарур ҳоллар учун ўз телефон рақамларини кўрсатиб ўтишини тавсия қилиши керак.
Пул ўтказмаси қабул қилинаётганида ушбу ўтказмага тартиб рақам берилади (регистрация тартиби ёки программалаш услуби бўйича). Жўнатувчи пул ўтказмаси учун берилган тартиб рақам ҳақида огоҳлантирилиши шарт.
- Ўтказилган пулни олиш учун Қабул қилиб олувчи шахсий ҳужжат, ҳамда ўтказма миқдори ва тартиб рақамини айтиши лозим;
- Ушбу маълумотни Қабул қилиб олувчига улашиш мажбурияти Жўнатувчи зиммасига юкланган;
- Пул ўтказмасини қабул қилиб олувчининг банкига ушбу шахс билан телефон орқали боғланиши  шарт эмас (аризада кўрсатилган телефон рақам);

Жўнатувчидан амалга оширилган пул ўтказмаси учун қуйидаги комиссияни ушлаб қолади:
  Чет эл мамлакатларига чет эл валютаси ва сўмда пул ўтказмалари учун – ўтказма миқдоридан 3%,
• ўтказма миқдоридан 1% - Жўнатувчи Банкининг клмиссияси
• ўтказма миқдоридан 1% - Клиринг маркази билан ҳисоб-китобни амалга ошириш учун комиссия
• ўтказма миқдоридан 1% - ўтказилган пулни Қабул қилиб олувчи Банкининг комиссияси


Пул ўтказмаларини тарқатиш

Агар ўтказмани Қабул қилиб олувчи кўрсатган ҳужжатидаги маълумотлари ўтказмада белгиланган маълумотлар Билан мос келгандагини ўтказилган пул ушбу шахсга берилади. Шу Билан бирга, қуйидаги қўшимча индентификаторларнинг бири ҳам мос келиши лозим:

- пул ўтказмасининг тартиб рақами
- пул ўтказмасининг миқдори
- Жўнатувчининг исми
- Жўнатувчининг фамилияси
- Пул ўтказмасини Қабул қилиб олувчининг телефон рақами (агар Ушбу маълумот пул ўтказмасида кўрсатиб ўтилган бўлса)



Мени қизиқтирган савол
Менинг саволим
Менинг қайта алоқа манзилим