КУРСЫ ВАЛЮТ
МБ Пахтабанк
харид сотув харид сотув
USD1361.121361.121368.001371.00
EUR1707.391707.391715.001720.00
батафсил маълумот ФИЛИАЛЫ Карта харитадан филиаллар манзилини топиш
ДЕНЕЖНЫЕ ПЕРЕВОДЫ Western Union

Coin Star

Контакт

    

АТ «Пахта Банк» томонидан хўжалик юритувчи субъектларни қисқа муддатли кредитлаш  ва расмийлаштириш тартиби
     Илтимосномага қуйидагилар илова қилинади:
      а) пул оқими таҳлилини мажбурий тарзда кўрсатган ҳолдаги Бизнес-режа;
      б) сўнгги ҳисобот санасига, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликни батафсил очиб кўрсатилиши ҳамда муддати 90 кундан зиёд қарздорликнинг солиштириш далолатномаларини илова қилган ҳолда солиқ органи томонидан ва мустақил аудиторлик компанияси хулосаси билан тасдиқланган бухгалтерлик баланс;
     в) фойда ва зарарлар хақида ҳисобот;
     г) пул оқимлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот;
   д) айланма маблағлар айланиш тезлигининг ҳисоб-китоби;
   е) бошқа кредиторлар қарз маблағлари ва бошқа банкларда сақланаётган бўш маблағлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома;
     ж) ўз капитали билан бошқа корхоналарни барпо этишда иштироки тўғрисидаги маълумотлар.
    Лаёқатли қарз олувчи кредит олиш учун ўзининг молиявий ва ишлаб чиқариш имкониятларини қуйидагиларни аниқлаш  мақсадида таҳлил этиши лозим:
   а) ўз маҳсулотини сотиш бозорини (талаб ва таклифни ўрганиш);
   б) устидан кредит олиниши кўзланаётган товар-моддий қимматликлар етказиб беришга бўлган контрактлар, ишлаб чиқариш харажатлари ёки хизматлар ва улар сотилишини таъминланганлигини;
    в) кредитланаётган тадбир самарадорлигини;
   г) қарз олувчи хисобварағига пул маблағлари келиб тушиши даврийлигини;
    д) кредит ва у бўйича фоизларни сўндириш манбасини;
   е) кредит учун эҳтимолли тўлов ҳисоб-китоби ва унинг даврийлигини;
   ж) бундан олдинги давр (йил, чорак, ой) хўжалик-молиявий фаолиятнинг ретроспектив таҳлилини;
    з) жорий даврга прогнозни (Бизнес-режа).

Кредит сўндирилмаслиги хавф-хатаридан ҳоли бўлиш мақсадида, қарз олувчи асосий мезони сотилиш бўлган таъминот турига эга бўлиши лозим.

          Суғурта тўловини берилаётган кредит ҳисобидан тўлаш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги 119-1 рақамли Қарорининг иловасида келтирилган рўйхатдаги корхона ва мулклар гаров предмети бўла олмайди.
    Қарз олувчининг Банк олдидаги мажбуриятларига асосан мулк ва бошқа таъминот турлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
     а) бошқа гаровдан ҳоли бўлиши;
    б) активларни пул маблағларига айлана олиш қобилияти тушуниладиган, юқори ликвидликка эга бўлиш;
     в) узоқ вақт сақлана олиш хусусиятига эга бўлиш.
    Кафил шахс сифатида фақат тўловга қобилиятли нуфузли субъект обрўсига эга юридик шахс бўлиши мумкин.
    Кафиллик шартномасига қуйидагилар илова қилинади:
  а) кафил молиявий ҳолатинининг қониқарли эканлигини тасдиқловчи аудит ташкилоти ёки аудиторнинг хулосаси;
  б) шахснинг кафил номидан шартномага қўл қўйиш хуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
   в) кафил шахс банк ҳисобварағининг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома;
  г) кафилнинг бошқа банклардаги, қолдиғи кўрсатилган ҳолда, барча банк ҳисобварақлари тўғрисида маълумот;
  д) кафилнинг ўз банки олдида ссуда ва бошқа қарздорлигини йўқлиги тўғрисида маълумотнома;
    е) кафил шахсда 2 рақамли картотека йўқлиги тўғрисида маълумотнома.

Кредитлаш ва кредитларни сўндириш тартиби
    Кредит, 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга қарз олувчи томонидан тақдим этилган илтимоснома асосида берилади ва кредит шартномаси ҳамда муддатли мажбурият билан расмийлаштирилади. Кредит белгиланган муддатда сўндирилиши лозим.
   Сўндириш муддати етиб келиб, қарз олувчида пул маблағлари мавжуд бўлмаса, кредит, муддати ўтган ссудалар хисобварағи орқали ундиришга тақдим этилади. Ушбу кредит бўйича мажбуриятлар эса 2 рақамли картотекага жойлаштирилади ва календар навбатида сўндирилади.



Мени қизиқтирган савол
Менинг саволим
Менинг қайта алоқа манзилим