КУРСЫ ВАЛЮТ
МБ Пахтабанк
харид сотув харид сотув
USD1361.121361.121368.001371.00
EUR1707.391707.391715.001720.00
батафсил маълумот ФИЛИАЛЫ Карта харитадан филиаллар манзилини топиш
ДЕНЕЖНЫЕ ПЕРЕВОДЫ Western Union

Coin Star

Контакт

    


     Акциядорлик Тижорат “Пахта Банк” филиаллари томонидан тадбиркорлик субъектларига микромолиявий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги
     Микрокредит бериш тартиби
     Микрокредитлар қарз олувчиларга қуйидаги мақсадларга берилади:
    - мини ускуналарни харид қилиш;
    - ўз ишлаб чиўаришини ривожлантириш ва кенгайтириш, шу жумладан. уруғлик, чорва моллари, парранда, ем-хашак ҳамда омухта ем, ветеринария препаратлари, ўсимликларни ҳимоялаш кимёвий воситалари, маъданли ўғитлар сотиб олиш;
    - хом ашё ва материалларга дастлабки ишлов бериш;
    - меҳнат воситалари, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, фурнитура сотиб олиш;
    - халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъат буюмларини ишлаб чиқариш;
    - ҳунармандчиликни ривожлантириш, касаначилик меҳнатини ташкил этиш;
    - сервис хизматларини ва аҳолига маиший хизмат кўрсатишни ривожлантириш;
   - соглиқни сақлаш хизматини ривожлантириш;
   - сайёҳлик индустриясини ривожлантириш;
   - кичик ҳажмли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
   - Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган, халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) соҳаси билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари.
    Микрокредитлар қуйидаги мақсадларга берилиши мумкин эмас:
    - илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни сўндириш;
    - тамакичилик ва алкоголли ичимликларни ишлаб чиқариш;
    - савдо-воситачилик фаолиятини амалга ошириш;
    - ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилмайдиган шахсий мол-мулкни харид қилиш.
    Банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан бериладиган микрокредитлардан фойдаланганликлари учун қарз олувчилар банкка Марказий банкнинг расман белгиланган қайта молиялаш ставкаси миқдорида фоиз тўлайди.
Микрокредитни расмийлаштириш тартиби
      Юридик шахсни ташкил этмайдиган хусусий тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари микрокредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
     -сўралаётган кредит суммасини кўрсатган ҳолда кредит олиш учун ариза;
     -олинаётган кредитдан фойдаланиш мақсадлари албатта кўрсатиладиган бизнес-режа;
     -кредит таъминоти.
      Бундан ташқари, хусусий тадбиркор ёки деҳқон хўжалигининг раҳбари паспортини шахсан кўрсатади, унинг кўчирма нусхаси кредит йиғмажилдига тикиб қўйилади.
      Фермер хўжаликлари ва ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этган ҳолда амалга оширувчи кичик бизнеснинг бошқа субъектлари микрокредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
      - микрокредит олишга кредит буюртманомаси;
      - нул оқимининг таҳлили албатта кўрсатилган бизнес-режа;
      - Давлат солиқ хизматининг маҳаллий (туман) органи тасдиқлаган, охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сонли шакл), дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотнома (2а-сонли шакл), шунингдек 90 кундан зиёд қарзга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сонли шакл) (деҳқон хўжаликларидан ташқари).
      Олинган кредитни қайтарилмаслик хатарининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи тез ва эркин сотилиш талабларига жавоб берадиган таъминотга эга бўлиши керак. 

     Қарз олувчи банкка таъминотнинг қуйидаги турларидан бирини тақдим этиш хуқуқига эга:
     - мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;
     - банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;
     - учинчи шахслар кафиллиги;
     - қарз олувчининг кредитни сўндирмаслиги хавфи суғурталангани тўғрисида суғурта компаниясининг суғурта полиси.
     Микрокредитлаш ва уни қайтариш тартиби
     Микрокредитларнинг берилиши нақд пулсиз шаклда 3 йил муддатга мижоз талаб қилиб олгунигача депозит ҳисобварағи жойлашган ҳудуд бўйича амалга оширилади.
     Олдинги олинган кредитдан қарздорлиги мавжуд бўлган мижозларга янги кредит ажратилишига йўл қўйилмайди.
     Юридик шахс маўомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ва дехқон хўжаликларига, юридик шахс мақомига эга бўлган дехқон хўжаликлари ва фермер хўжаликларига микрокредит умумий суммасининг   50 фоизини нақд пул билан 1,5 йил (18 ой) муддатга фақат чорва моллари, парранда, кўчат, уруғлик ва ем хашакни ахолидан сотиб олиш учун берилишига рухсат берилади. Бунда саноат йўли билан қайта ишлаш асосида тайёрланган чорва озуқаларини сотиб олиш учун микрокредит хисобидан нақд пул берилишига йўл қўйилмайди.



Мени қизиқтирган савол
Менинг саволим
Менинг қайта алоқа манзилим