| МБ | Пахтабанк | |||
|---|---|---|---|---|
| харид | сотув | харид | сотув | |
| USD | 1366.60 | 1366.60 | 1372.00 | 1375.00 |
| EUR | 1751.02 | 1751.02 | 1755.00 | 1760.00 |
харитадан филиаллар манзилини топиш



РЕЙТИНГ НАТИЖАЛАРИ
2007 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ўтказилган рейтингда 21 та тижорат банки иштирок этди. Тижорат банклари фаолиятининг 2007 йил 1 ярим йиллик якунлари бўйича рейтингининг ўртача кўрсаткичи 40,95 баллни ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада юқоридир. (2006 йилнинг биринчи ярим йиллигида ушбу кўрсаткич 34,10 баллни ташкил этган). Бунга банклар фаолиятининг кўламлилик ва рентабеллик кўрсаткичларининг яхшиланиши сабаб бўлди.
Кўламлилик кўрсаткичининг ўсиши тожорат банклари жами активлари ва умумий даромадларининг ижобий динамикаси эвазига юз берди. Таҳпил қилинаётган давр мо-байнида рейтингда иштирок этган тижорат банклари активлари 45,2 фоизга ўсди. Таҳлил қилинаётган давр мобайнида активларнинг юқори ўсиш суръатлари Алп Жамол банк (145 фоиз), Трастбанк (137 фоиз), АБН АМРО Банк МБ Ўзбекистон АЖ (109 фоиз), Ипотека банк (62 фоиз) ва Ўзсаноатқурилишбанк (52 фоиз) ларда кузатилмокда. Жалб қилинган маблағларнинг 45,0 фоизга ўсиши банклар актив операциялари ҳажмининг кенгайишини таъминлади.
Номолиявий сектор депозитлари ва олинган ссудалар банкларнинг жалб қилинган маблағларининг асосий манбаи ҳисобланади. Уларнинг умумий ҳажми банкларнинг умумий мажбуриятларининг 80 фоизидан кўпроғини ташкил қилмоқда. Банкларнинг депозит базаси 56,1 фоизга ўсди. Депозитларнинг ўсиши асосан талаб қилиб олингунча (63,5 фоизга) ва муддатли (51,8 фоизга) депозит хисобварақлари қолдикларининг ортиши эвазига юз берди. Уларнинг жами депозитлар таркибидаги улуши тегишли равшда 71,5 фоиз ва 22,1 фоизни ташкил килди. Бошка банклардан жалб қилинган маблағлар қолдиғи 96,6 фоизга ўсди. Депозит базасининг юқори ўсиш суръати Трастбанк (164 фоиэ), Алп Жамол банк (96 фоиз), Ўзсаноатқурилишбанк (87 фоиз), Ғаллабанк (85 фоиз) ва Пахта банк (66 фоиз) ларда кузатилмокда.
Банк активларининг асосий қисмини кредит қўйилмалари ва ликвид маблағлари ташкил қилиб, уларнинг умумий ҳажми банклар активларининг 85,4 фоизини ташкил қилмоқда. Кредит қўйилмалари (соф қолдиқ) тахлил қилинаётган давр мобайнида 35,4 фоизга ўсди. Ўттан давр мобайнида банкларнинг лизинг фаолияти жадаллашиб, уларнинг лизинг портфели 52,1 фоиэга ўсди. Банкларнинг ликвид маблағлари (накд пул қолдиғи, Марказий банкдаги ва бошка банклардаги ҳисобварақлар қолдиғи) 58,5 фоизга ўсди. Натижада тижорат банклари ликвид маблағларининг жами активлардаги улуши 33,9 фоизга ошди.
2007 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида банкларнинг умумий даромади 29,2 фоизга ортди. Умумий даромадларнинг 52,6 фоизини фоизли даромадлар ташкил қилмоқ-да. Фоизли даромадлар таҳлил қилинаётган давр мобайнида 36,6 фоизга ўсди. Ссуда ва лизинг операцияларидан олинган даромадлар (71 фоиз) ва бошқа банклардаги ҳисобварақлар бўйича даромадлар (8 фоиз) фоизли даромадларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Таҳлил қилинаётган даврда фоизсиз даромадлар 21,9 фоизга ўсди. Банклар фаолиятини молиялаштиришнинг баркарор манбаи бўлган акциядорлик капитали асосан тақсимланмаган фойда (56,1 фоиз) ва устав капитали (43,9 фоиз) ҳисобига шаклланмокда. Тижорат банкларининг акциядорлик капитали таҳлил килинаёттан давр ичида 20 фоизга ўсди. Банкларнинг капиталлашув даражаси барқарорлиги таъминланмокда. Капиталнинг етарлилик коэффициенти (жами капиталнинг активга нисбати, хатарни ҳисобга олган ҳолда) 2007 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича 23,2 фоизни таижил килди, бу зса меъерий кўрсаткичдан (10 фоиз) сезиларли даражада юқоридир. Ўз устав капиталини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг минимал талабларига биноан шакллантирган банклар ўртасида капитал етарлилиги бўйича юқори кўрсатхичлар ЎТбанк (52,9 фоиз), ЎзКДБ банк (39,2 фоиз), Микрокредитбанк (23,4 фоиз) ва Ғаллабанк (21,2 фоиз)ларда кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 июлдаги ПП-670 сонли «Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқжсодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирдари тўғрисида»ги қарорининг кабул қилиниши тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошишига ижобий таъсир кўрсатмокда.
Банкларнинг умумий активлари ва акциядорлик капиталининг юқори суръатларда ўсишига қарамасдан, банклар фаолиятининг
рентабеллик кўрсаткичлари ижобий динамикаси кузатилмокда. Банкларнинг жами соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 91,3 фоизга ўсди. 2007 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича банклар уставкапитали рентабеллигининг ўртача қиймати 63,1 фоизни. умумий капитал рентабеллиги 22,4 фоизни. жами активлар рентабеллиги 4 Фоизни ташкил қилди.
Йирик тижорат банклари фаолиятининг рейтинг
баҳолари
Банк номи | Якуний рейтинг бали |
| «ўзсаноатқурилишбанк» | 80,61 |
| «Пахтабанк» | 76,88 |
| «Ипотекабанк» | 70,14 |
| «Ғаллабанк» | 57,12 |
| «Капиталбанк» | 51,52 |
| Банк «Ипак йўли» | 50,12 |
| АБН АМРО банк НБ Ўзбекистан АЖ. | 12,24 |
Ўрта тижорат банклари фаолиятининг рейтинг
баҳолари
Банк номи | Якуний рейтинг бали |
| «Трастбанк» | 61,15 |
| «Алп Жамол банк» | 58,64 |
| «Парвинабанк» | 55,3 |
| «ЎзКДБбанк» | 43,06 |
| «ЎТ банк» | 27,21 |
| «Уктамбанк» | 10,44 |
Ўрта тижорат банклари фаолиятининг рейтинг
баҳолари
Банк номи | Якуний рейтинг бали |
| «Даврбанк» | 63,88 |
| «Универсалбанка» | 19,26 |
| «Туркистонбанк» | 12,07 |
| «Самарқандбанк» | 1,41 |