КУРСЫ ВАЛЮТ
МБ Пахтабанк
харид сотув харид сотув
USD1361.121361.121368.001371.00
EUR1707.391707.391715.001720.00
батафсил маълумот ФИЛИАЛЫ Карта харитадан филиаллар манзилини топиш
ДЕНЕЖНЫЕ ПЕРЕВОДЫ Western Union

Coin Star

Контакт

    

«PAXTA-SERVIS» Депозитарийсида мижозга Депо ҳисобрақам очиш ва юритиш тартиби     «PAXTA-SERVIS» Депозитарийсида юридик ва жисмоний шахс – депонентга «мулкдор турдаги» Депо ҳисобрақам очиш учун ҳужжатлар қабул қилиш тартиби 
 

 Юридик ва жисмоний шахс, Депо ҳисобрақами очиш учун «PAXTA-SERVIS» Депозитарийси билан «Депо ҳисобрақами очиш ва юритиш учун» шартнома тузади.
 

 Юридик ва жисмоний шахс Депо ҳисобрақами очишда, мазкур регламент талабларига асосан расмийлаштирилган қуйидаги ҳужжатларни Депозитарий ходимига тақдим этади:


Жисмоний шахс учун:

-         Депо ҳисобрақам очиш учун ариза (1-Илова);

-         Жисмоний шахс анкетаси (2-Илова);

-        Жисмоний шахс анкетасига маълумотлари киритилган шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

-         жисмоний шахсга Депо ҳисобрақам очиш ва юритиш учун шартнома.
 

 

Агар депонент депозитарий ходими олдида имзо намунаси анкетасини тўлдира олмаса, у ҳолда депозитарий депонент имзо намунасини нотариус тасдиғи билан талаб қилишга ҳақлидир.
 

«Стандартлар»га (31-модда 31.12-банд) асосан жисмоний шахс анкетаси ва жисмоний шахс варақаси умумий қлиниши мумкин.


Юридик шахс учун:

-         Депо ҳисобрақам очиш учун ариза (1-Илова);

-         Юридик шахс анкетаси (3-Илова);

-         Ваколатли шахслар имзо намуналари варақаси (4-Илова) (ушбу варқа ва юридик шахс анкетаси нотариал идора томонидан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши лозим);

-         Юридик шахсга Депо ҳисобрақами очиш ва юритиш учун шартнома.  

 

Юридик шахс резидент учун:

-         Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан (унинг ҳудудий бўлинмалари) ёки Ҳокимиятдан юридик шахснинг Давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида ҳужжат нусхаси;

-         Статистика органи рўйхатидан ўтганлиги ҳақида ҳужжат нусхаси;

-              Солиқ органидан ҳисобдан ўтганлиги ҳақида маълумот, солиқ тўловчи хос рақами (СТХР, ИНН) кўрсатилган ҳолда.


Юридик шахс норезидент учун:

-         Чет эллик юридик шахс рўйхатдан ўтган мамлакат ёки банк (банклар учун) реестридан кўчирма нусхаси, ўша мамлкатнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасидан тасдиқланган ҳолда;

-         Юқоридаги реестрдан кўчирманинг таржима қилинган нусхаси, элчихона ёки нотариус томонидан тасдиқланган ҳолда;

-         Нотариус томонидан тасдиқланган таъсис ҳужжатлари таржима қилинган нусхаси.
 

Ҳужжатлар тўплами рақамланган, тикилган, ҳамда юридик шахс муҳри ва раҳбари имзоси билан расмийлаштирилган бўлиши лозим.
 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи чет эл ташкилотлари ваколатхоналарига Депо ҳисобрақами очишда, Депозитарийга нотариус томонидан тасдиқланган ташқи иқтисодий алоқалар Агентлиги ваколатхонанинг рўйхатдан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома нусхаси тақдим этилади.
 

Юридик ва жисмоний шахс анкетаси мажбурий тўлдирилиши зарур бўлган маълумотларни акс эттиради.
 

Депонентнинг ваколатли шахс ишончномаси муддати ўтган тақдирда, депонент номидан топшириқнома тақдим этиш ва ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқини берувчи, депонент тегишли тартибда расмийлаштирилган янги ишончнома тақдим этиши шарт.
 

Ишончномани муддатидан олдин чақириб олиш учун депонент 3 кун олдин депозитарийга ёзма равишда, бекор қилинган мудатни кўрсатиб, хабар бериши лозим.
 

Ишончнома амал қилиш тугаган муддатнинг эртасига, ваколат муддати тугаган шахсдан депонент топшириқномаси ва бошқа ҳужжатларни қабул қилишни тўхтатилади.   


Жавобгарлик

Юридик ёки жисмоний шахс билан шартнома тузиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича барча операциялар мазкур регламентда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
 

Мазкур регламентнинг тегишли бандларини бажараётган ҳар бир ижрочи, уларни бажариш қоидаларига риоя қилмаган тақдирда, депонентга ёки «PAXTA-SERVIS» Депозитарийсига зиён етказишга олиб келган қасддан ҳаракати учун амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда жавобгарликни ўз зиммасига олади. Ижрочига қалбакилаштириш, фирибгарлик ёки бошқа ноқонуний ҳаракатларни тасдиқловчи маълумотлар аён бўлиб қолган тақдирда, ушбу ҳолат бўйича зудлик билан «PAXTA-SERVIS» Депозитарийси раҳбариятига хабар бериши лозим.



Мени қизиқтирган савол
Менинг саволим
Менинг қайта алоқа манзилим