КУРСЫ ВАЛЮТ
МБ Пахтабанк
харид сотув харид сотув
USD1330.001330.001341.001343.00
EUR1928.901928.901935.001940.00
батафсил маълумот ФИЛИАЛЫ Карта харитадан филиаллар манзилини топиш
ДЕНЕЖНЫЕ ПЕРЕВОДЫ Western Union

Coin Star

Контакт

    

     Акциядорлик Тижорат “Пахта Банк” ўз фаолияти давомида асосий урғуни иқтисодиётнинг аграр секторини молиялаштириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банк пул айланмасига жалб қилиш, филиаллар тармоғи, хизмат турлари ҳамда мижозлари сонини кўпайтириш, банкнинг белгиланган безнес-режаси ва бюджетининг асосий параметрларини бажаришга қаратган.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан, тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошириш, уларнинг инвестиция жараёнларида, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни амалга оширишда, ишлаб чиқаришни модернизациялашда, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашда кенг иштирок этишини таъминлаш мақсадида:
     
        Банк-молия тизимида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштиришнинг қуйидаги устувор йўналишлар белгиланди:

   • пул айланмасини мустаҳкамлаш, миллий валютанинг мустаҳкамлигини ва унинг айирбошлаш курсини ошириш, аҳолининг банк депозитларига маблағларини киритишни рағбатлантириш,  банк айланмасига киритилмаган, аммо катта миқдордаги молиявий маблағ ва оқимларни жалб қилишнинг аниқ чора-тадбирларини жорий қилиш;
   • банкларнинг низом жамғармасини кўпайтириш, уларнинг капиталига аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва эҳтимол тутилган инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг бўш пул маблағларини жалб қилиш учун акциялар чиқариш ва уларни фонд бозорида фаол жойлаштириш ҳисобига банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш;
   • тижорат банкларини тўлиқ хусусийлаштириш, банк ва лизинг хизматларининг тўлақонли бозорини шакллантириш, халқаро банк ва молиявий капиталларни кенг тарзда жалб қилиш эвазига қўшма банкларни барпо этиш;
   • пул-кредит сиёсати ва лойиҳавий молиялаштиришни янада такомиллаштириш, нақд ва нақдсиз пул айланмаси ҳамда ҳисоб шаклларини такомиллаштиришнинг аниқ чора-тадбирларини қўллаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчи маҳсулотларига харидорлик талабини оширишга қаратилган турли хилдаги истеъмол кредитлари ривожини рағбатлантириш;
   • иқтисодиётнинг тузилмавий ўзгаришларида, сармоявий программаларнинг тадбиқ этилиши, молиялаштиришга маблағларнинг жалб қилинишида, биринчи навбатда, иқтисодиётнинг реал секторида тижорат банкларининг фаол қатнашуви; 
   • тижорат банкларининг ўз капитали ҳисобидан янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш ҳамда мавжуд корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашдаги инвестиция жараёнларида кенг иштирок этиши, шу асосда рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳоли бандлигини оширишни таъминлаш;
   • нақд пулнинг банкдан ташқари айланишини янада қисқартириш, мижозларни биринчи талаби бўйича нақд пул билан узлуксиз ва сўзсиз таъминлаш;
   • тижорат банкларини юқори малакали профессионал кадрлар билан мустаҳкамлаш, банкларнинг хизмат кўрсатиш масъулияти ва маданиятини ошириш.

    Молия вазирлиги томонидан 2006 йил якунлари бўйича давлат бюджети ҳисобига ўтказилиши лозим бўлган Марказий банк фойдасининг бир қисмини банкларнинг низом жамғармасини кўпайтириш ва инвестициялаш ресурс базасини кенгайтиришга йўналтириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг таклифи киритилди.
     Ушбу мақсадда АТ “Пахта Банк”ка - 25 миллиард сўм ҳажмида, шу жумладан, 15 миллиард сўм низом жамғармасини кўпайтириш ва 10 миллиард сўм мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини тўлиқ қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида кредит линияси очиш учун маблағ берилди.
      АТ «Пахта Банк” – бу 13 та вилоят бошқармалари, 186 та туман филиаллари ва 698 та мини банкка эга бўлган йирик универсал банкдир.
      2007 йил 1 октябрь куни АТ “Пахта Банк” Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари ичида биринчи бўлиб Fitch Ratings халқаро рейтинг компаниясининг тўлиқ халқаро рейтингини олишга муваффақ бўлди.  Fitch Ratings халқаро рейтинг компанияси Пахта Банкка қуйидаги рейтингларни берди: “B-” эмитент дефолтининг узоқ муддатли рейтинги (“ЭДР”), прогнози “Барқарор”, “B” қисқа муддатли ЭДР, “D/Е” шахсий рейтинги, “5” қўллаб-қувватлаш рейтинги ҳамда “В-” узоқ муддатли ЭДР қўллаб-қувватлаш.
      “Пахта Банк” томонидан инвестиция даражасининг халқаро рейтингини олиниши хорижий инвестицияларни жалб этиш, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда чуқурлаштириш юзасидан янги имкониятларни очади.
       Шу билан бирга АТ “Пахта Банк” нуфузли халқаро “The Banker” журналининг 2007 йилдаги “Ўзбекистоннинг энг яхши банки” унвонига сазовор бўлди. 



Мени қизиқтирган савол
Менинг саволим
Менинг қайта алоқа манзилим