Ўзбекистондаги энг йирик ва универсал банклардан бири бўлган Пахта Банк юртимиз аҳолиси ва меҳмонларига энг замонавий тўлов воситаси бўлган Сўм пластик карточкасини таклиф этади Сиз Пахта Банк Сўм пластик карточкаси орқали: вилоят марказларида ва туманларда жойлашган филиалларда нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
пластик карточка ҳисоб рақамидаги маблағингизни истаган вақтингизда кўпайтириш ёки пластик карточкангиз ҳисоб рақамидаги маблағни истаган вақтингизда олишингиз мумкин;
бутун республика бўйлаб ўрнатилган банкоматлардан нақд пул олишингиз мумкин;
Республика миқёсидаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига ўрнатилган терминаллар орқали нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш имконига эга бўласиз;
маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, уяли алоқа кампанияларида хизмат ҳақини тўлаш, товарлар сотиб олиш, меҳмонхона, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидан ва метродан фойдаланиш имкониятига эга бўласиз;
Республика бўйлаб жойлашган махсус кассаларда терминаллар орқали коммунал тўловларни амалга оширишингиз мумкин;
пластик карточкангиз ҳисобрақамига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни белгиланган тартибда нақд пулсиз ўтказишингиз мумкин.
Пластик карточка бир вақтнинг ўзида омонат дафтарчаси ҳамдир! Пластик карточка эгалари учун қолдиқ суммага ҳар ойда устама фоиз ҳисоблаб борилади ва асосий маблағингизга қўшиб борилади.
Омонат дафтарчаси каби пластик карточка ҳам маблағларингизни жамғариш имконини беради.
Пластик карточкани омонат дафтарчасидан афзаллиги шундаки, карточкангиздан барча оила аъзоларингиз ва яқинларингиз фойдаланиши мумкин.
Пластик карточкангиздан бошқа омонат турларига маблағ ўтказишингиз ва олишингиз мумкин.
Пластик карточканинг ишончли ва қулайлиги.
Муҳими, ўзингиз билан катта миқдордаги нақд пул олиб юришдан халос бўласиз. Карточка эгаси бўлсангиз, пулларингизни йўқолиш ёки ўғирланиш хавфидан халос бўласиз. Агар пластик карточкангизни йўқотган бўлсангиз, фақат бир парча пластикни йўқотасиз, лекин ундаги пулларингиз банкда ишончли сақланади ва Сиздан бошқа ҳеч ким улардан фойдалана олмайди. Пластик карточкангизни ҳисоб рақамига республиканинг исталган бурчагидан, ҳар қандай банкдан туриб ҳам нақд пул топшириш орқали жамғармангизни кўпайтришингиз мумкин. Пластик карточка ҳисоб рақамингизда бўлган операциялар сир тутилади. Сиз Пахта Банк пластик карточкасига эга бўлишингиз билан маблағингиз хавф-хатардан ҳоли бўлади. Бунда Сиз фойдаланиш учун ўзингиз танлаган ва хотирасига киритган Пин коддан фойдаланасиз ва натижада ўзга шахсларнинг пластик карточкангиздан фойдаланиш эҳтимоли батамом йўқолади. Пластик карточкадаги пул маблағингиз Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг банкдаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан кафолатланган.