КУРСЫ ВАЛЮТ
МБ Пахтабанк
харид сотув харид сотув
USD1330.001330.001341.001343.00
EUR1928.901928.901935.001940.00
батафсил маълумот ФИЛИАЛЫ Карта харитадан филиаллар манзилини топиш
ДЕНЕЖНЫЕ ПЕРЕВОДЫ Western Union

Coin Star

Контакт

    

   Лойҳаларни молиялаштириш деганда кўп холларда банк махсус турдаги кредити тушунилади, бунда у қўйдагилар билан фарқланади:

1) кредит катта хажимдаги асосий воситаларни (ер участкалари, жихослар ва тегишли кўрилиш монтаж ишлари) сотиб олишга ажратилади;

2) лоиҳа маълум мудатга уни ташкил этувчи органлардан алоҳида амалга ошишиш мумкин;

3) Лоиҳанинг асосий воситалари ёки ундан олинадиган дароматлар таъминот сифатида ишлатилиши мумкин ва мижоз

Инвестиция лойиҳаларини уларни эҳтимолий молиялаштириш мақсадида кўриб чиқиш учун Банк филиаллари томонидан хўжалик субъектларидан (хизмат кўрсатилаётган жойи ёки юридик манзилага кўра, қайси банкда хизмат кўрсатилаётганлигидан қатъий назар) ариза қабул қилинади, шу билан бирга:

а) агар салоҳиятли қарз олувчи - Пахта Банк мижози бўлса, керакли ҳужжатлар бевосита хизмат кўрсатилаётган филиалга, ҳисоб рақамига хизмат кўрсатиш жойи бўйича топширилади;

б) агар салоҳиятли қарз олувчи - ҳисоб рақамига хизмат кўрсатиш жойи бўйича Пахта Банк мижози бўлмаса, керакли ҳужжатлар мижознинг ҳоҳишига қараб ушбу лойиҳа молиялаштирилган тақдирда мижозга хизмат кўрсатадиган банк филиалига ёки вилоят бошқармасига топширилади;

в) агар салоҳиятли қарз олувчи - Пахта Банк мижози бўлмаса ва Тошкент вилоятида ёки Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган (ёки рўйхатга олиниши режалаштирилаётган бўлса), ҳужжатлар мижознинг ҳоҳишига қараб Тошкент вилоят бошқармаси, туман филиалларига ёки Банк Жараёнлари Бошқармасига топширилиши мумкин;

г) агар ариза топширилаётган даврда (негизида лойиҳани амалга ошириш режалаштирилаётган) корхона рўйхатдан ўтказилмаган бўлса (мавжуд бўлмаса) ҳужжатлар лойиҳа ташаббускорлари ёки салоҳиятли қарз олувчилардан қабул қилиниши мумкин (а,б,в);

д) кредит ажратилиш борасида ижобий қарор қабул қилинган бўлса, қарз олувчи Пахта Банк тизимида хизмат кўрсатилиши лозим (асосий ҳисоб рақами).

Инвестиция лойиҳаларини танлаш ва амалга ошириш тартиби

Инвестиция лойиҳаларини танлаш ва амалга ошириш тартиби қуйидаги босқичлар доирасида амалга оширилади:

а) банк филиалларида лойиҳаларнинг танланиши.

б) Банкнинг вилоят бошқармаларида лойиҳаларнинг танланиши ва дастлабки таҳлили;

в) Банкнинг бош оффисда лойиҳаларнинг экспертизаси;

г) Банк томонидан лойиҳа бўйича қарор қабул қилиниши;

д) Молиялашнинг очилиши.;

Банк филиалларида лойиҳаларнинг танланиши.

Банк филиаллари томонидан лойиҳанинг дастлабки таҳлили амалга оширилиши учун қарз олувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

а) Қарз олувчининг кредит олиш учун расмий илтимоси;

б) таъсис ҳужжатлари пакети;

в) лойиҳа таҳлили учун керакли маълумотни акс эттирувчи лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси ёки бизнес режа;

г) бевосита лойиҳани амалга оширувчилар билан контракт ҳужжатлар (лойихалар);

д) лойиҳани молиялаштириш учун зарур бўлган лойиҳа смета ва молиявий ҳужжатлари (заруратга кўра);

е) молиявий ҳужжатлар (зарур бўлганда).

Лойиҳа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин.Кредит олувчининг кредит олиш учун сўровномасини кўриб чиқиш муддати 6 банк иш кунидан ошмаслиги шарт.

Таҳлил ва экспертизадан ўтказиш жараёнида лойиҳанинг кредитлаш талабларига жавоб берувчи қуйидаги жиҳатларини текширади:

а) молиявий жиҳатлар (лойиҳанинг қиймати, молиялаш манбалари, рентабеллиги, пул оқими (шу жумладан эркин айирбошланадиган валютада), баланс ҳисоботларининг кутилаётган кўрсаткичлари ва ҳ.к..;

б) техник жиҳатлари (қурилишнинг тайёрлиги, ускунанинг бутлиги ва мослиги, контрактнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳ.к..;

в) маркетинг жиҳатлари (тайёр маҳсулотнинг сотилиши ва унинг бозорда рақобатбардошлилиги, хом ашё ҳамда бутловчи қисимларнинг етарлилиги, технологик ускунанинг рақобатбардошлилиги ва маркетингнинг бошқа жиҳатлари);

г) юридик бошқарма билан биргаликда юридик жиҳатлар ўрганилади (қарз олувчи ва бошқа лойиҳанинг иштирокчилари мақоми, барча шартномалар, контрактлар ҳамда таъсис ҳужжатларининг қонунчиликка мослиги ва бошқа юридик жиҳатлар);

д) иқтисодий жиҳатлари (лойиҳани амалга оширишдаги фойда ва харажатлар);

е) институционал жиҳатлар (лойиҳани тадбиқ этувчиларнинг малакавий тайЄргарлиги, ходимларни ўқитиш ва бошқалар);

ж) экологик жиҳатлар,

Кредит таъминоти

Кредит таъминоти сифатида қуйидагилар олиниши мумкин:

а) Мижоз ва/Єки учинчи шахсларнинг асосий воситалари;

б) Мояливий жиҳатдан бақувват ташкилотнинг кафиллиги (фақат таъ минот билан биргаликда);

в) Кредитнинг таъминот билан қопланмаган қисми учун кредит қайтмаслиги ҳолатига чиқарилган суғурта полиси (кредитнинг 50% гача бўлган қисми учун);

г) Јзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошқаларКредит бўйича таъминот (гаров, кафиллик ва ҳ.к.) кредит суммасининг 120 % дан кам бўлмаслиги керак.

Суғурта полиси қабул қилинган ҳолатда, полис берилган сумма кредит суммасидан айириб ташланади, қолган қисмига 120% дан кам бўлмаган таъминот (гаров, кафиллик ва ҳ. к.) қабул қилинади

 



Мени қизиқтирган савол
Менинг саволим
Менинг қайта алоқа манзилим